
"Реал" собиқ футболчиси фаолиятини Грецияда давом эттиради
Сербиялик ҳужумчи Лука Йович Греция чемпионатига кўчиб ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, Греция клуби Ёвичнинг вакиллари билан шахсий шартнома шартларини аллақачон муҳокама қилган. Йович АЕК сафига қўшилишга рози бўлди. Ҳужумчи афиналиклар билан икки йиллик шартнома имзолайди.
Йовичнинг сўнгги клуби "Милан" эди. 2024-2025-йилги мавсумда 27 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 17 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди. Июнь ойи охирида футболчи шартнома муддати тугаши муносабати билан "россонерилар"ни тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, АЕК бош мураббийи легионеримиз Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКАдаги устози Юрик Николич ҳисобланади.
Фикрлар