"Реал" собиқ футболчиси вафот этди

"Реал" расмий матбуот хизмати жамоа собиқ ҳужумчиси Ико Агилар 71 ёшида вафот этгани ҳақида хабар бермоқда.

Агилар мадридликлар либосида 1971-1979 йилларда тўп сурган. У 190 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол киритган. Собиқ форвард беш карра Испания чемпиони ва икки карра мамлакат Кубоги соҳиби ҳисобланади.

Агилар "Расинг", "Спортинг" ва "Райо Вальекано" каби клубларда ҳам ўйнаган. Унинг исобида Испания терма жамоаси сафида 3 та ўйинда битта гол бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!