"Реал" собиқ футболчиси "Вильярреал" устози" бўлиши мумкин

Рауль Ла Лига жамоасини бошқариши мумкин. 

"Вильярреал" Кики Сетьен истеъфога чиқарилганидан кейин янги бош мураббий изламоқда. Хусусан, клуб "Реал" собиқ футболчиси Раулни тайинлаш масаласини кўриб чиқмоқда. 

Ҳозирда "Кастилья"ни бошқараётган мутахассиснинг ўзи "Реал" тизимида ишлашни давом эттирмоқчи. 

Бундан ташқари, "сариқ сув ости кемаси" Хулен Лопотеги ва Пачетани ҳам тайинлаш масаласини кўриб чиқяпти. 

Ла Лига 4-туридан сўнг "Вильярреал" 3 очко жамғариб, турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!