“Реал” собиқ футболчисини 9 йилга қамашди
Мадриднинг “Реал”, “Милан” ва “Манчестер Сити” жамоалари собиқ футболчиси Робиньо суд томонидан 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бразилиялик футболчи 2013 йилнинг 22 январида Милан шаҳрида жинсий тажовуз қилишда айбланди ва Милан суди томонидан шундай қарор чиқарилди.
Хабарларда айтилишича, 33 ёшли футболчи 5 нафар шериги билан 22 ёшли албаниялик қизга жинсий тажовуз қилган.
Фикрлар