"Реал" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ўнг қанот ҳимоясидаги муаммолар туфайли ПСЖ сафида ҳаракат қилиб келаётган собиқ футболчиси Ашраф Ҳакимини ортга қайтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Тhе Touchline" нашри маълум қилди.

Манба маълумотига кўра, Ҳакими илгари Мадрид клуби раҳбариятига бир кун келиб, жамоага қайтишини айтган. "Қироллик клуби"да Мбаппенинг бўлиши ҳам Ашраф Ҳакимининг қайтиш имкониятини оширади. Маълум бўлишича, Килиан ва Ашраф яқин дўстлардир. 27 ёшли ҳимоячи "қаймоқранглилар" тарбияланувчиси ҳисобланади. 

Марокашлик футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 80 миллион еврони ташкил этади. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 

Маълумот учун, ҳимоячи  жорий мавсум ПСЖ сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!