Мадриднинг "Реал" клуби собиқ президенти Лоренцо Санс 76 ёшида коронавирус инфекциясидан вафот этди, дея хабар бермоқда Marca нашри. Бундан бир неча кун олдин Санс юқори температура билан шифохонага ётқизилган эди. Коронавирус учун топширилган тест эса ижобий чиққан.

Маълумот учун, Санс 1995-2000 йилларда "қироллик клуби"га президентлик қилган. Ундан сўнг эса жамоани Флорентино Перес қабул қилиб олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)