"Реал" Мадрид клубининг собиқ президенти Рамон Кальдерон жамоанинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан нега истеъфога чиққанини айтди.

“Зидан Бэйлни сотиб, Роналдуни таркибда олиб қолишни сўраган. Перес эса тескарисини қилган. Натижада у кетишга қарор қилди ва у якунда ҳақ бўлиб чиқди”, - дейди Кальдерон.

Эслатиб ўтамиз, Зидан “қироллик клуби”ни 2016 йилнинг январидан 2018 йил ёзигача бошқарди. Ушбу вақт ичида жамоа унинг бошқарувида кетма-кет 3 марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
14/01/2019 13:33
Зидан ҳозир мазза қилаётгандир...