Ads

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Сантьяго Соларининг келажак фаолияти ҳақида бир қарорга келди.

Cadena Cope тарқатган хабарга кўра қайд этилаётган қониқарсиз натижаларга қарамай “қироллик клуби” аргентиналик мутахассисга амалдаги шартномаси якунигача ишлашга имкон бериши мумкин. Эслатиб ўтиш лозимки, Соларининг шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Аммо, шу билан бирга агар “Реал” мавсумнинг қолган иккинчи ярмида вазиятни ўнглай олмаса, Солари барибир ишдан кетади.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни дамда Ла Лиганинг ўтган 18та тур якунларига кўра пешқадам “Барселона”дан 10 очко ортда қолган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турибди.