“Реал Сосьедад” баланд дорга осилмоқда

 

“Реал Сосьедад” жамоаси раҳбарияти Франция чемпиони ва Кубоги соҳиби – ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

AS нашрининг хабар беришича, испаниялик мутахассис баскларнинг асосий “нишони” бўлиб турибди. Шу ўринда, “Сосьедад” раҳбарияти Эмерини қўлга киритиш осон бўлмаслигини тушуниб турибди.

Шу билан бирга, басклар “Леганес” устози Асьер Гаритано номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Ушбу мутахассис ёзда жамоани тарк этади.

Маълумот учун, “Реал Сосьедад” Ла Лига 36-туридан кейин 46 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!