"Реал" супер дарвозабон билан музокаралар олиб бормоқда
Мадриднинг "Реал" клуби ёзда ўз сафига "Челси" дарвозабони Тибо Куртуани қўшиб олишни режалаштирмоқда. Onda Cero радиостанциясининг El Transistor эшиттиришида айтилишича "қироллик клуби" белгиялик голкипер билан музокараларни бошлаб юборган. Айтиш керакки, бу 24 ёшли дарвозабонга "Реал"нинг биринчи қизиқиши эмас. "Галлактикослар" бундан аввал ҳам уни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўришган.
Эслатиб ўтамиз, Куртуа "Челси"га 2014 йилда Мадриднинг бошқа бир жамоаси "Атлетико"дан келиб қўшилган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар