“Реал” супер трансферга киришди

Кутилмаганда мадридликлар “Интер”да тинимсиз гол ураётган бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку трансфери бўйича ишга киришди.

“Қироллик клуби” Лукакуни жамоа тўпурари Карм Бенземага ўринбосар сифатида олиб келмоқчи. Каримнинг ўзига “Ювентус”дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Қолаверса, франциялик ҳужумчининг мадридликлар билан шартномаси келаси йили якунига етади ва ҳозирча уни узайтириш бўйича ҳеч қандай ҳаракат йўқ.

Лукаку “Манчестер Юнайтед” кўнгилдаги натижаларни қайд эта олмаганидан кейин ўтган йили “Интер”га кўчиб ўтганди. Италиядаги дастлабки мавсумида 36 та учрашувда 23 та гол уриб, маҳоратини кўрсата олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!