“Реал” суперфутболчи трансферидан воз кечди

“Реал” раҳбарияти “Боруссия” ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем учун курашдан чиққанини маълум қилди.

Таниқли журналист Маттео Моретто “Қироллик клуби” 19 ёшли футболчини таклиф қилиш фикридан қайтгани ҳақида хабар тарқатди.

Бунга дортмундликлар ўз ўйинчиси учун ўта катта маблағ талаб қилаётган сабаб бўлди. “Боруссия” раҳбарияти бир неча гранд клублар нишонга олган ўйинчи учун 150 миллион евро атрофида бадал пули сўраяпти.

Беллингемнинг ўзи аввалроқ, “Реал”га ўтишга мойиллик билдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!