“Реал” суперфутболчини чорлади

“Реал” раҳбарияти “Бавария” ҳужумкор футболчиси Серж Гнабрига харидор бўлмоқда. Бу трансфер мадридликларга 50-60 миллион еврога тушади.

Гнабри мюнхенликларнинг асосий таркибида энг муҳим ўйинчилардан ҳисоблансада, унинг клубдаги келажаги катта сўроқ остида турибди.

26 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси келаси йили ёзда тугайди. Ҳамкорликни узайтириш бўйича ўтказилаётган музокаралар ҳеч қандай самара бермаяпти.

Мадрид суперклуби бу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Улар Гнабрини жамоадан кетиши кутилаётган Мако Асенсио ўрнига олиб келмоқчи.

Бир неча позицияда самарали ўйнай оладиган Гнабри фаолияти давомида жами 302 та ўйин ўтказиб, 105 та гол ва 62 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!