“Реал” суперфутболчини рад қилди
“Бавария”нинг етакчи ўйинчиларидан ҳисобланган Йозуа Киммихнинг клуб билан шартномаси тез орада якунланади.
Тажрибали футболчининг агентлари унга топ-клублардан иш топишга ҳаракат қилмоқда. Ана шу мақсадда Киммих манфаатларини ҳимоя қилаётган мутасаддилар унинг хизматларини “Реал”га таклиф қилди.
Маълумотларга қараганда, бу таклиф “Қироллик клуби”да қизиқиш уйғотгани йўқ. Шу боис, Киммихни Мадрид суперклубига трансфери бўлмайди.
Йозуа Киммих “Штутгарт” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўртада маълум муддат “Лейпциг”да ҳам ўйнаган.
“Бавария” маҳоратли ярим ҳимоячини 2015 йили 8,5 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган. Таянч ярим ҳимоячиси шундан бери мюнхенликлар сафида 418 маротаба майдонга тушиб, 43 та гол ва 111 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар