“Реал” суперҳимоячи масаласида МЮ билан гаплашди. Улар қандай қарорга келди?

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти анчадан бери мадридликлар ҳимоячиси Рафаэль Варанни ўз сафига қўшиб олиш илинжида юрибди.

“Қироллик клуби” хўжайинлари бу масалага узил-кесил чек қўйиш мақсадида манчестерлик ҳамкасблари билан суҳбатлашди. Унга кўра, “Реал№ франциялик ҳимоячи сотилмаслигини ва унинг трансфери бўйича ҳеч қандай таклиф ва вариант кўриб чиқилмаслигини уқтирди.

Аввалроқ, бош мураббий Зинедин Зидан ҳам Варан сотилмаслигини маълум қилганди. Айни пайтда “Реал” бу футболчига узоқ муддатли янги шартнома таклиф қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Рафаэль Варан мадридликлар  шарафини 2011 йилдан бери ҳимоя қилмоқда. Шу кунга қадар Ла Лигада 207 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол уришга ҳам эришган.

Машҳур футболчи муҳим қарорга келди

Симеоне Зидандан футболчи сўраяпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!