“Реал” супертўпурарлардан қай бирини танлайди?

“Реал” клуби ёзги трансферлар вақтида супертрансферни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий вазият “Қироллик клуби”га орзусидаги барча футболчиларни олиш имконини бермайди.

Хусусан, мадридликлар анчадан бери нишонда турган истеъдодли  ҳужумчилар – Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанддан бирини танлаши керак бўлади.

Вазиятнипи кузатиб бораётган мутахассислар “Реал”да Холандни қўлга киритиш имконияти кўпроқ эканини таъкидламоқда. Зинедин Зидан жамоаси 20 ёшли норвегиялик тўпурар масаласини 100 миллион евро билан ҳал қила олади. Қолаверса, Эрлингнинг йиллик маоши 8 миллион евро атрофида бўлади ва бу Мбаппенинг моянасидан анча кам.

Килиан Мбаппенинг трансфери 150 миллион евродан кўпроққа тушади. Бу футболчи ҳозирнинг ўзида бир мавсум учун 22 миллион евро маош олмоқда. ПСЖ ёш ҳужумчини сақлаб қолиш учун унга йилига 30 миллион евро ваъда қилмоқда.

Нима деб ўйлайсиз, “Реал” кимни танлайди?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)