“Реал” кеча Ла Лиганинг 9-турида сафарда “Валенсия”га кутилмаганда 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, “Қироллик клуби” дарвозасидан жой олган голларнинг 3 таси пенальтидан киритилди. Mister Chip тарқатган хабарга кўра, тарихда илк бор Испания чемпионатида “Реал” дарвозасига битта ўйинда 3 та пенальти белгиланган.

Учрашув ҳаками Хесус Хиль Мансано икки марта жарима майдонида тўп қўл билан ўйналгани ва Марсело рақиб футболчиси Макси Гомесга нисбатан ўз дарвозаси яқинида қўполлик ишлатгани учун 11 метрлик нуқтага ишора қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)