"Реал" таркиб жиҳатидан дунёнинг энг зўр жамоаси

Яна бир неча дақиқалардан сўнг Испания Ла Лигасининг 33-туридан ўрин олган “Атлетик” ҳамда “Реал” жамоалари баҳси бошланади. Ушбу учрашувдан олдин бильбаоликлар ҳимоячиси Юри Берчиче ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Реал”нинг кўрсатаётган ўйинларини жуда кўп мақташ мумкин. Лекин, таркиб нуқтаи назаридан оладиган бўлсак, “Реал” шубҳасиз дунёдаги энг яхши таркибга эга жамоа.Уларда ўйнайдиган футболчиларнинг ҳаммаси терма жамоа аъзолари, ҳаммаси ажойиб футболчилар ҳисобланади.

Аммо, бизнинг ҳам ўзимизга яраша кучли томонларимиз бор. Биз ажойиб формадамиз ва буни майдонда кўрсатмоқчимиз”, - дейди Берчиче.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетик» – «Реал» учрашуви соат 17:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!