"Реал" таркибни қисқартиришга мажбур

Мадриднинг "Реал" клуби мавсумолди тайёргарлик жараёнига ҳозирлик кўрмоқда. Аммо жуда катта таркибга эга эканликлари бунга бироз халал бериши мумкин. Шу сабабли Зидан бир қанча футболчиларни кетказишига тўғри келади.

Жумладан, раҳбарият Мариано Диаз, Начо, Хамес Родригес ва Гарет Бэйл каби футболчилар билан иложи борича тезроқ хайрлашиш ниятида. Ҳозирча фақат икки футболчи: Начо ва Хамесга "Бенфика" ҳамда "Атлетико" жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

"Қироллик клуби" юқоридаги футболчиларни тезроқ сотиб, тайёргарликка урғу қаратмоқчи. 12 сентябрдан старт оладиган Ла Лига баҳслари учун Зидан бу шогирдларини режага киритмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!