“Реал” терма жамоаларга талаб қўйди

“Реал Мадрид” Европа терма жамоаларидан клубнинг асосий футболчиларини терма жамоа чақирмасликни талаб қилмоқда. “Sky Sport” хабар беришича, айнан шу талаб туфайли Юлиан Нагельсманн Германия тер жамоасининг Миллатлар Лигаси учун кенгайтирилган таркибга Антонио Рюдигерни киритмаган. Мадридликлар ҳимоячи дам олишини хоҳлашмоқда.

Бундан ташқари, “қаймоқранглилар” Килиан Мбаппени Франция терма жамоасига бормаслиги сўрашмоқда. Лекин, Дидье Дешам барибир юлдуз ҳужумчини таркибга киритди.

Манбада ёзилишича, “қироллик клуби” қўлдан келганча футболчиларини терма жамоаларга бермоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!