"Реал" тез кунларда ҳимоячи трансферини эълон қилади

CHERY AUTO

"Реал" ёзги трансфер бозорида марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаб бўлди. Marca нашри хабарига кўра, Мадрид клубининг таркибини ҳозирда "Борнмут" сафида тўп сураётган Дин Хейсен тўлдиради. Маълумотларга кўра, "қироллик клуби" ушбу келишувни тўлиқ якунлаган, ҳозирда эса томонлар ҳужжат алмашмоқда. Улар имзолангач, трансфер расман эълон қилинади.

Tecno

"Реал" Дин Хейсен учун "Борнмут"га 50 миллион фунт (тахминан 60 миллион евро) тўлайди — бу тўлов учта босқичда амалга оширилади.

Мадрид клуби Дин Хейсенни 1–10 июнь оралиғида рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда. Айнан шу муддат ФИФА томонидан Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун очилган махсус трансфер ойнаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!