"Реал" топ ҳужумчини сотиб олишга янада яқинлашди

Ёзги трансфер ойнасида "Реал" раҳбарияти ҳужум позициясини янги футболчилар билан кучайтирмоқчи. Бу "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович бўлиши мумкин.

TodoFichajes хабарига кўра, 23 ёшли сербиялик футболчи Туриндаги ҳолати туфайли Мадридга кўчиб ўтишга яқинроқ. Айтиш керакки, Влахович мухлисларининг танқиди туфайли ҳатто ижтимоий тармоқлардаги шарҳларини ёпишга мажбур бўлди.

Қайд этилишича, “Реал” Влахович учун ягона вариант эмас. Футболчига "Бавария" ва "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Молиявий қийинчиликларни инобатга олган ҳолда, "Ювентус" ёзда сербиялик футболчини арзонлаштирилган нархда қўйиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, трансфермаркт портали Душан Влаховични 75 миллион еврога баҳоламоқда. У жорий мавсум “Ювентус” таркибида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!