"Реал" топ-клублар қизиқаётган футболчисини олиб қолмоқчи

"Реал" ярим ҳимоячи Марко Асенсиони таркибда сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда журналист Никола Скира ёзмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" испаниялик хавбекка 2026 йилгача мўлжалланган янги шартнома ва 7 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Айни дамда томонлар музокара ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марконинг "Қироллик клуби" билан амалдаги битими келаси йил якунига етади. Жорий мавсум футболчи 37 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва бир голга ассистентлик қилди. 

Аввалроқ, Асенсиога А Серия ва АПЛ клубларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!