“Реал” “Тоттенхэм”нинг таклифига рози бўладими?
Мадриднинг “Реал” клуби вингери Гарет Бэйлга Лондон томонлардан таклиф бор. “Тоттенхэм” жамоаси раҳбарлари шу ёзда уэльслик футболчини харид қилмоқчи. Улар Гарет учун 15 млн евро атрофида маблағ сарфламоқчи.
Ўз навбатида, “Қироллик клуби” раҳбарияти ҳам уни юқори маоши туфайли тезроқ қўйиб юборишга қарши эмас. Яқиндагина ижарадаги футболчиси Мартин Эдегорни ортга қайтарган Зидан кейинги мавсум Бэйлга умуман ишонч билдирмаслиги мумкин.
31 ёшли “қаймоқранглилар” юлдузи бу мавсум барча мусобақаларда 2 та тўп киритиб, 2 бор шериклари голига ҳаммуаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йил 30 июнда тугайди.
Фикрлар