Ads

Мадриднинг "Реал" клуби жорий ёзги трансферлар якунига қадар жаҳон рекордини янгилаши мумкин. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича "қироллик клуби" ПСЖга соя солиши мумкин бўлган УЕФАнинг молиявий Fair Play қоидаси бўйича ишларни синчковлик билан кузатиб бормоқда. Агар УЕФА бу борада парижликларни еврокубоклардан четлатиш билан тахдид қилса, "Реал" ушбу имкониятдан фойдаланиб 26 ёшли бразилиялик футбол учун 270 миллион таклиф қилишмоқчи ва уни сотиб олишмоқчи.

Юқоридаги ҳолатда ПСЖ УЕФАнинг талабларига жавоб бериши мумкин ва ҳеч қандай жазога тортилмаслиги мумкин.