“Реал” трансферга қўл урмоқда

“Реал” раҳбарияти Португалия чемпионатида “Брага” шарафини ҳимоя қилаётган Давид Кармуни олишга қизиқиб қолди.

Давид Карму анчадан бери мадридликлар кузатувида бўлиб турибди. Январда 21 ёшли ҳимоячига “Ливерпуль” ҳам оғиз солганди. Айрим сабабларга кўра, трансфер амалга ошмай қолди.

“Брага” бу футболчи билан 2025 йилгача шартнома имзолаган ва унинг трансфери 40 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ, португалиялик пандемия даврида Кармуни 25 миллион еврога ҳам қўйиб юборишга қарши эмас.

Бу футболчи бир неча катта клублар эътиборида тургани “Реал”нинг ишини қийинлаштириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!