“Реал” трансферлар бўйича муҳим қарорини эълон қилди

“Реал” президенти  Флорентино Перес жорий трансфер мавсуми давомида бошқа футболчи сотиб олмаслигини эълон қилди.

- Қўл остимиздаги таркиб туфайли бошқа ўйинчиларни олиш вариантини кўриб чиқмаймиз. Биз машғулотларга зўр бериб, жамоани яхши бошқариш устида кўпроқ ишлашга эътибор қаратамиз, - деди Флорентино Перес.

Мадридликлар ёзги трансферлар вақтида ўз сафига германиялик ҳимоячи Антонио Рюжигер ва франциялик ярим ҳимоячи Орельен Чуаменини қўшиб олди. Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд трансферини уддалаб бўлмади.

Жамоани шартномаси якунланган ҳимоячи Марсело, плеймейкер Иско ва ҳужумкор футболчи Гарет Бэйл тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!