"Реал" Трентдан умидини узиши мумкин. Сабаби...
"Ливерпуль"нинг ўнг қанот ҳимоячиси ва жамоа вице-сардори Трент Александер-Арнольд мерсисайдликлар сафида қолишни истамоқда, дея хабар беради журналист Дэйв Окоп ўз сайтида. Олдинроқ, инглиз футболчиси келаси ёзда эркин агент сифатида «Реал»га ўтишга рози бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Манбага кўра, Александр-Арнольд "Ливерпуль" раҳбариятидан унга янги шартнома бўйича фойдали таклиф билан чиқишини кутмоқда. Айни дамда бу борада музокаралар давом этмоқда ва ҳар икки томон ҳам келишувга эриша олишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Александр-Арнольднинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача имзоланган. 26 ёшли Трент мерсисайдликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилдан бери асосий жамоада ўйнаб келмоқда. Трансфермаркт Александр-Арнольднинг бозордаги трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар