"Реал" туппа-тузук ўйнаётган юлдузига "чиқиш эшикларини кўрсатмоқчи"

"Реал" раҳбарияти жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.

"UOL Esporte" хабарига кўра, кетиш учун номзодлардан биринчиси Каземиро ҳисобланади. Бразилиялик футболчи кўрсатаётган яхши ўйинига қарамай, трансферлардан дахлсиз эмас, раҳбарият ярим ҳимоя чизиғини бутунлай янгилашни ният қилган.

Мадридликлар уни ҳозир сотса, бу трансфердан 50-70 миллион евро ишлаб олишдан умид қилмоқда. Уни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий номзодлардан бири ПСЖ ҳисобланади. Бундан ташқари, "Ювентус" ҳам Каземиро учун кураш олиб бориши кутиляпти.

30 ёшли ярим ҳимоячининг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!