“Реал” уч футболчидан воз кечди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам келаси мавсум учун таркибни жанговар кўринишга олиб келмоқчи.

Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” мураббийлар штаби ишончини қозона олмаган ўйинчиларни сотиб юборади. Кетадиганлар рўйхатига яна уч футболчи киритилди.

- Мадридликлар ёзда Ферлан Менди, Альваро Одриосола ва Хесус Вальехони трансферга қўяди. Улар шу ёз ичи сотиб юборилиши керак, - деб ёзмоқда таниқли журналистМарио Кортехан.

Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, Ферлан Мендининг нархи 25 миллион еврони ташкил қилади. Одриосола ва Вальехо портал экспертлари томонидан мос равишда 5 ва 2 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!