«Реал» УЕФАдан «Барселона»ни Негрейра даврида ютилган совринлардан маҳрум қилишни сўради
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА)га расмий мурожаат йўллаб, «Барселона»ни собиқ Испания Ҳақамлар техник қўмитаси вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейра фаолият юритган даврда қўлга киритган барча совринларидан маҳрум этишни сўради. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Негрейра Ла Лига ҳаккамлар қўмитасида 2001 йилдан 2018 йилгача раҳбар лавозимида ишлаган. Шу оралиқда «Барселона» 30 дан ортиқ совринни қўлга киритган, жумладан тўққиз марта Испания чемпиони бўлган ва тўрт бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда «Барселона»га пора олиш ва пора бериш билан боғлиқ айбловлар қўйилган эди. Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, 2001–2018 йиллар оралиғида клуб Негрейрага пул ўтказмаларини турли воситачи компаниялар орқали амалга оширгани иддао қилинган.
Ҳозирги вақтда «Барселона» Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. «Реал» Мадрид эса 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар