“Реал”: Улар жамоада қолади

“Қироллик клуби” раҳбарияти жамоанинг уч аъзосига янги шартнома беришга қарор қилди.

Таниқли журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, ҳимоячи Эдер Милитао, Ярим ҳимоячи Лука Модрич ва ҳудумчи Винисиус Жуниор Мадрид клубидаги фаолиятини давом эттираверади.

Манбанинг таъкидлашича, клуб мутасаддилари уларга янги битимларни тақдим этган ва ҳужжатлар имзоланишини кутмоқда.

36 ёшли Лука Модрич жорий мавсумда Ла Лигада 28 та учрашувда иккита гол урди. Эдер Милитао 31 та баҳсда майдонга тушди ва битта тўп киритди. Винисиус Жуниор жамоанинг иккинчи тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида 31 та баҳсда киритилган 14 та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!