“Реал”: Ундан тезроқ қутилиш керак!

“Реал” раҳбарияти ишончли оқламаган ҳужумчи Лука Йович билан хайрлашишга тайёр. Сербиялик ҳужумчи бир нечта уринишда ҳам мадридликлар сафидан муқим ўрин ола билмади. У “Қироллик клуби” сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш қила олмаяпти.

Хусусан,  бу йилги чемпионатда Йович 13 маротаба майдонга тушиб, атиги битта гол урди.

“Реал” жамоага керак бўлмай қолган ҳужумчини 30 миллион еврога бўлса ҳам сотиб юборишга тайёр.

Мадридликлар Йовични 2019 йилда “Айнтрахт”дан 63 миллион еврога харид қилган эди. Бундеслигада тўпурарлик қобилиятини намойиш қилиб келган футболчи уч йилдан бери Испания чемпионатида умуман ўзини кўрсата олмаяпти.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!