“Реал”: Унга катта маош тўлагандан жароҳатдаги ўйинчини оламиз!
Defensa Central нашрининг хабар беришича, “Реал” раҳбарияти “Челси” марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер трансферидан воз кечишга қарор қилди. Германиялик футболчи ёзда эркин агентга айланганидан кейин Мадридга келишга рози, бироқ у талаб қилаётган маош “Қироллик клуби” мутасаддиларини қониқтирмади.
Энди мадридликлар Рюдигер ўрнига “Лестер” вакили Уэсли Фофанани олмоқчи. Улар бу марказий ҳимоячини ёзга асосий нишон сифатида белгилади.
Таъкидлаш лозимки, бир неча клублар қизиқиш билдираётган Уэсли Фофана оғир жароҳатини даволатаётгани боис, ҳали бу мавсумда майдонга тушгани йўқ. Бу трансферни амалга ошириш “Реал”га 40 миллион еврога тушади.
“Лестер” 2020 йилнинг октябрида бу футболчи учун “Сент-Этьенн” клубига 35 миллион евро тўлаган.
Фикрлар