“Реал” уни сотса, пулсиз қолади

  • 06 Apr 12:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти ҳужумкор футболчи Марко Асенсиони ёзда сотиб юборишни мақсад қилганди. El Nacional нашрининг хабар беришича, мадридликлар ўз режасини амалга оширишда жиддий муаммоларга дуч келяпти.

Tecno

Гап шундаки, “Қироллик клуби”нинг асосий ҳомийларидан ҳисобланган Adidas фирмаси Асенсионинг сотиб юборилиўига қарши чиқмоқда. Фирма раҳбарияти бу борада клуб президенти Флорентино Пересга таъсир ўтказа бошлади.

Жорий мавсумда 34 та учрашувда 10 та гол урган 26 ёшли футболчига ҳозирнинг ўзида “Арсенал”, “Ювентус”, “Милан” каби катта клублардан жиддий таклифлар бўлмоқда. Ҳозирча, “Реал” мутасаддилари Асенсио бўйича якуний қарорга келгани йўқ.

Comments

You must be logged in to commet!