“Реал” устози айбни ҳакамларга тўнкади
“Реал” Ла Лиганинг 32-турини сафарда “Бетис” жамоасига қарши ўтказиб, учрашув якунланиши арафасида гол ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан чиқарди – 1:1.
“Бетис” ҳисобни тенглаштирган вазият муҳокамаларга сабаб бўлди. Иккинчи бўлимга қўшилган вақтда майдон эгалари вингери Антони жарима майдонида мадридликлар ҳимоячиси Ферлан Мендининг қўлидан ушлаб, уни йиқитди, шундан сўнг тўпни қабул қилиб, дарвоза олдига узатма берди. Тўп Антонио Рюдигернинг тиззасидан қайтди, кейин эса “Бетис” ҳимоячиси Эктор Бельерин уни қабул қилиб, гол урди.
Биринчи бўлимда эса Браим Диаснинг зарбасидан кейин тўп мезбонлар ҳимоячиси Рикардо Родригеснинг жарима майдонидаги қўлига тегган, аммо бош ҳакам Сесар Сото Градо меҳмонлар фойдасига пенальти белгиламаган.
- Мен учун бу очиқ фол (Мендига нисбатан). Бундай ҳолатларда танадан фойдаланилганда мувозанатни йўқотиш учун кўп вақт керак эмас. Лекин буни тушуниш учун футболни бироз билиш керак. Бизда муаммо бор, чунки қарор қабул қилаётганлар буни тушунмайди.
Биз кўп ҳолатларда бўлгани каби хафамиз. Биринчи бўлимда очиқ пенальти бор эди, у билан ўйин тақдирини ҳал қилишимиз мумкин эди, - деди Арбелоа.
Фикрлар