“Реал” устози “Манчестер Сити”ни енгиш йўлини топганини айтди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти  Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви олдидан “Манчестер Сити”га қарши қандай ўйнаш кераклигини айтди.

Бу жамоаларнинг Манчестердаги биринчи учрашувида Хосеп Гвардиола шогирдлари 4:3 ҳисобида зафар қучган эди.

- Агар биз ортга чекиниб, ўн нафар ўйинчи билан ҳимояланадиган бўлсак, “сити” футболчилари дарвозамизга камида  99 та зарба йўллайди. Баъзан таваккал қилишга тўғри келади. Бу мавсум биў шундай қиляпмиз. Чунки олдинда ажойиб ҳужумчиларимиз бор, - деди Карло Анчелотти.

Италиялик мутахассис англияликларни енгиш учун ҳужумдан ташқари ҳимояда тартибни ўйнаш ва ҳамма бир механизмдек ишлаши кераклигини таъкидлади. Мураббий бўлажак баҳсда Каземирога кўп нарса боғлиқ эканини ҳам алоҳида айтиб ўтди.

Ярим финал жавоб учрашуви Тошкент вақти билан бугун тунда 00:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!