"Реал" ва "Барса" 16 ёшли тўпурар учун курашмоқда

"Реал" ва "Барселона" клублари "Витория Гимараэш" ҳужумчиси Эркулан Набиан учун кураш бошлади. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, испан грандлари “янги Лукаку” дея эътироф этилаётган 16 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ қўлга киритишмоқчи. Унга “Монако” ва ПСЖ ҳам харидор бўлмоқда.

Набиан сўнгги 2 та мавсумда "Витория Гимараэш"нинг ёшлар жамоасида жами 43 та гол уришга эришди. У Португалия U17 терма жамоасида ҳам 7 та ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасига 4 та урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!