"Реал" ва "Барса" футболчилари жамоадошга айланиши мумкин

"Хетафе" клуби қишки трансферлар ойнасида ўз таркибини кучайтириб олишни мақсад қилмоқда.

Жамоа "Реал" аъзоси Такефусо Кубо ва "Барселона" футболчиси Карлес Аленьяни мавсум охиригача ижарага олмоқчи, деб хабар бермоқда Аs нашри.

Мадрид ва Каталония клублари таклифни қабул қилиб, розилик беришга ҳам улгурган, аммо трансфер амалга ошиши учун футболчиларнинг ўзлари ҳам эътироз билдирмасликлари керак бўлади.

19 ёшли Кубо "Вальядолид" жамоасида ижарада тўп тепмоқда, бироқ ўйин амалиёти кам бўляпти ва бу "Реал"ни норозичилигига сабаб бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!