"Реал" ва "Барса" кўзлаётган футболчини "Боруссия" "илиб" кетмоқчи
Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Ред Булл Зальцбург” ҳужумчиси Карим Адееми учун курашда фаворит ҳисобланади, деб ёзмоқда журналист Фабрицио Романо ўзининг Твиттер саҳифасида.
Юқоридаги манбага кўра, дортмундликлар футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишган. Энди фақат икки жамоа ўзаро келишиб олишлари керак. Ушбу трансфер "Боруссия"га 40 миллион еврога тушиши мумкин. Аввалроқ ҳужумчига "Реал" ва "Барселона" клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
20 ёшли Адееми жорий мавсум "Ред Булл Зальцбург" сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар