“Реал” ва “Барса” тўқнашуви ҳеч қачон дўстона баҳс бўлмайди!

  • 16 июль, 2022, 19:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти АҚШга уюштириладиган сафар доирасида “барселона” билан бўладиган ўртоқлик учрашуви олдидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Tecno

- АҚШда “Барселона” билан бўладиган ўйин ҳақида сўраяпсизлар. Бу рақиб билан ҳеч қачон ўртоқлик ўйини ёки кўргазмали баҳс бўлмайди.

“Барселона” – биз ҳурмат қиладиган ва шу билан бирга ўртамизда жуда катта рақобат давом этиб келаётган жамоа. Шу боис бўлажак баҳс ҳам шоу, ҳам рақобатни ўз ичига олган учрашув бўлади, - деди Карло Анчелотти.

“Реал” ва “ Барселона” ўртасидаги ўртоқлик учрашуи 24 июль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлади. Бундан ташқари, мадридликлар турне давомида Мексиканинг “Америка” ва Туриннинг “Ювентус” жамоалари билан ҳам беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!