"Реал" ва МЮда ўйнашни истаётган ўзбек легионери энг яхши футболчи деб топилди
“Уфа” жамоаси мухлислари ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг жамоанинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси, деб эътироф этди.
Жамоанинг энг зўр ўйинчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг учдан бир қисмини ҳамютимизга овоз берди. Ўрунов 31,6 фоиз овоз тўплади. У иккинчи ўринни эгаллаган Александр Беленовдан (22 фоиз овоз) ва учинчи поғонада қайд этилган Даниил Фоминдан (12,4 фоиз овоз)анча илгарилаб кетди.
- Ўрунов карантиндан кейинги икки учрашувни ҳам юқори савияда ўтказди. У майдонда фаоллик кўрсатди, рақибни алдаб ўтишда ва яккакурашларда ҳаммадан устунлигини кўрсатди, - деди ёзади клуб матбуот хизмат.
Фикрлар