"Реал" ва ПСЖ қизиқаётган вингерни "Боруссия" илиб кетишга яқин

Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Манчестер Сити" вингери Жейми Байно-Гиттенсомни сотиб олишга яқин турибди.

"Sky Germany"нинг хабар беришича, "арилар" 16 ёшли футболчининг ўзи билан келишиб олган. Энди улар ёш истеъдодни эркин агент сифатида қўлга киритиши мумкин. Боз устига, "шаҳарликлар" ҳам у билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Жеймига дортмундликлардан ташқари, "Реал" ҳамда ПСЖ клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ футболчининг ўзи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун немислар сафига ўтмоқчилиги маълум қилинмоқда.

"Боруссия" вакиллари уни анчадан бери клубни тарк этиши кутилаётган Жейдон Санчога муносиб ўринбосар сифатида баҳоламоқда. Агар Санчо трансфери амалга ошса, "арилар" дарҳол Байно-Гиттенсомни харид қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!