“Реал” ва ПСЖ “Рома” футболчисини кутяпти

Оғир жароҳатдан кейин узоқ муддат даволаниб, мавсум охирига келиб сафга қайтган “Рома” ҳимоячиси Леонардо Спинаццола дарров гранд клублар эътиборига тушди.

Маълумотларга қараганда, Чемпионлар лигаси ғолиби “Реал” ва Франция чемпиони ПСЖ италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.  Аслида бу клублар Спинаццолага жароҳат олгунча ҳам қизиқиш билдирган эди. Улар ўйинчи сафга қайтишини 10 ойдан зиёд кутишга мажбур бўлди.

Спинаццоланинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади. Мавсумда атиги тўртт марта майдонга тушган ўйинчининг нархи 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Майдонда бир неча позицияларда ўйнай оладиган универсал ўйинчи аслида “Ювентус” тарбияланувчиси ҳисобланади. 29 ёшли футболчи шу кунга қадар, “Рома” ва”Ювентус”дан ташқари “Сиена”, “Аталанта”, “Вьеченца”, “Перуджа”, “Эмполи” каби жамоаларда ҳам тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!