“Реал” ва “Сити” бир футболчини нишонга олди
Англия Премьер-лигасида “Ноттингем Форест” шарафини ҳимоя қилаётган Эллиот Андерсон фаолиятини янада қудратлироқ клубларда давом эттириш имконига эга.
Defensa Central нашрининг таъкидлашича, “ўрмончилар” ўз етакчисини Англияга клубларига қўйиб юборгандан кўра, бошқа лигаларга жўнатишни маъқул кўрмоқда. Шу боис, “Ноттингем Форест” бу масалада “Реал” билан ҳамкорлик ўрнатишни тайёргарлик кўряпти.
23 ёшли футболчига Англиянинг ўзидан даъвогарлар бор. Хусусан, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл” ҳам Эллиот Андерсонга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ, “ўрмончилар” ўз ўйинчини 114–137 миллион еврога баҳоламоқда ва шу суммага яқин маблағ таклиқ этилса, уни қабул қилишга тайёр.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар