Ads

Мадриднинг "Реал" клуби “Ювентус” қизиқиш билдираётган Марсело эқазига туринликлардан бошқа бир бразилиялик ҳимоячи Алекс Сандрони сўрамоқчи.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” раҳбарияти “кекса синьора” билан бразилиялик ҳимоячилар рокировкасини амалга оширишга жиддий қизиқиш билдира бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Марселонинг ўзи ҳам “Ювентус”га ўтиш истагида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.