"Реал" ва "Ювентус" ёзда "Рома" футболчисини сотиб олишга уруниб кўради

"Реал" ва "Ювентус" клублари "Рома" ярим ҳимоячиси Николо Дзаньолонинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлашди. Бу ҳақда Sportmediaset нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” ҳам, “кекса синьора” ҳам 19 ёшли италиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришади. Ўз навбатида “бўрилар” ҳам истеъдодли футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас, бироқ, унинг учун билдириладиган 60 млн евродан кам бўлмаган таклиф уларнинг қарорини ўзгартириши мумкин.

Маълумот учун, Дзаньоло жорий мавсум “Рома” сафида 28та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!