"Реал" ваҳима ичида қолди
Килиан Мбаппенинг трансфери муваффақиятсизликка учраши мумкин. Агар шундай бўлса, "Реал"нинг "B" режаси йўқ.
"Get French Football News" нашрининг хабар беришича, "қироллик клуби" Мбаппени асосий трансфер мақсади деб билган ва шу сабабли Эрлинг Холанд билан музокараларни тўхтатган.
Эндиликда, Холанд "Сити"га йўл олади, Мбаппе эса Париж клуби билан шартномасини узайтириш арафасида.
"Аслида Холанд захира варианти эди. Энди уларда бу ҳам йўқ. "Реал" ваҳима ичида", - деди Молина.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли форварднинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар