"Реал" "Валенсия" хавбекини кузатиб бормоқда

Испаниянинг AS нашри "Валенсия" хавбеки Ферран Торрес ёзда Мадридга кўчиб ўтиши мумкин дея хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "Ювентус" даъвогарлик қилаётган 19 ёшли футболчи учун "Реал" курашишга тайёр. Эслатиб ўтамиз, Торреснинг трансфер суммаси 100 миллион еврони ташкил қилади.

Жорий мавсумда испаниялик хавбек Ла Лигада 21 та ўйинда 4 та гол ва шунча голлик узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!