"Реал" Вальверде билан шартномани узайтирмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердега янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби”дагилар 20 ёшли уругвайлик футболчининг имкониятларини жуда юқори баҳолашмоқда ва шу сабабли ҳам у билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

Маълумот учун, Вальверде жорий мавсум “Реал” сафида жами 22та ўйинда иштирок этди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!